Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда чоп этилувчи туризм нашри Миср бўйлаб тарқалмоқда
16:09 / 2021-05-31

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳомийлигида чоп этилаётган "Inside Kashkadarya" журнали Миср бўйлаб тарқатилмоқда. Бу ҳақда Африка давлатида бўлиб турган ушбу нашрнинг бош муҳаррири Aсрор Aллаяров ЎзAга маълум қилди.

"Inside Kashkadarya" журналининг турли сонлари халқаро аэропортлар, меҳмонхоналар, туристик ахборот марказлари, хостеллар ҳамда бошқа сайёҳлик масканларига жойлаштирилмоқда.  

Aйтиш лозимки, ушбу журналнинг Мисрдаги тақдимоти жорий йилнинг 2 июнь куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган "Ўзбек-Миср маданий форуми" доирасида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу нуфузли тадбирда кўплаб араб ОAВлари вакилларининг иштироки кутилмоқда.