Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 11 мингдан зиёд корхона очилган
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига чет эл инвестицияси иштирокида 11 мингдан зиёд корхона очилган.
Улар томонидан амалга оширилган умумий айланма ҳажми — 90,2 триллион сўм.
Маълумот учун, 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 8754 та, умумий айланмаси 67 триллион сўм бўлган.
ЎзА