Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда бодринг экспорти 2,2 миллион долларга ошди
18:01 / 2021-06-04

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг тўрт ойи давомида қиймати 5,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна бодринг экспорт қилган.

Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,2 млн. АҚШ долларига ошган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрель ойида қиймати 1,9 млн долларга тенг бўлган 1,5 минг тонна бодринг экспорт қилинган. 

Тўрт ойи давомида Ўзбекистон бодринг экспорт қилган давлатлар орасида биринчи ўринда Қозоғистон – 2,0 минг тонна, Қирғизистон – 1,5 минг тонна, Россия – 682,9 тонна, Тожикистон – 23,5 тонна, БАА – 0,4 тонна, Германия – 0,3 тоннани ташкил этмоқда.

Хорижий давлатларга бодринг экспорт қилган ҳудудлар орасида Хоразм вилояти пешқадамлик қилмоқда. Улар қиймати 2,2 миллион долларга тенг бўлган бодринг экспортини амалга оширган.