Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистонда бир эмас, икки муҳим воқеа гувоҳи бўлдим” – Ҳани Салем Сонбол
21:47 / 2021-09-02

Пойтахтимизда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ЎзА мухбири Халқаро ислом савдосини молиялаштириш корпорацияси Бош директор ижрочиси Ҳани Салем Сонбол билан суҳбатлашди:

– Ўзбекистонда Мистақиллик байрами нишонланмоқда, тарихий кун гувоҳига айланмоқдамиз. Мамлакатингизда олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб ҳайратланасан киши. Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғиши айнан мана шу шодиёнага тўғри келгани ҳам рамзий маънодир.

Тадбирга тўхталадиган бўлсак, бу жуда муҳим воқеа, жумладан, битимлар имзоланди, иқтисодий соҳада ривожланиш масалалари бўйича таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида жуда кўп ташаббуслар илгари сурилмоқда, ушбу ҳаракатлар ортида катта меҳнат турибди. Бугун Тошкентда ўтказилаётган конференцияда минтақалараро ҳамкорликлар ҳам мустаҳкамланади.

Маълумки, МДҲнинг бошқа минтақалари билан ҳам алоқаларимиз бор, аъзо давлатлар учун 1,2 миллиард AҚШ долларлик инвестициялар ажратилган. Ўзбекистонда эса молиявий институтлар ва ҳукумат иштирокида умумий қиймати қарийб 120 миллион AҚШ доллари бўлган лойиҳалар мавжуд.

Ўзбекистондаги барча саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаган ҳолда, ўзбек халқини истиқболли кун – Мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Бугун Ўзбекистон учун қўшалоқ байрам бўлди, бу мамлакат ривожида муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.