Европа Иттифоқи лойиҳаси Ўзбекистонда биоиқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшади
2023 йил 2-3 май кунлари Тошкент давлат аграр университетида ўтган биоиқтисодиёт бўйича иккинчи халқаро илмий-амалий форумда “Ўзбекистонда биоресурсларни барқарор бошқариш бўйича билимлар, тадқиқотлар ва илғор тажрибалар биоиқтисодиёти” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Академик, давлат муассасалари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналар вакиллари иштирок этган форумнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда биоресурсларни, жумладан, биомассани барқарор бошқариш бўйича билим, тадқиқот ва илғор тажриба орттириш, соҳасидаги салоҳиятни янада ошириш.
Европа Комиссияси биоиқтисодиётни қайта тикланадиган биологик ресурсларни ишлаб чиқариш, бу ресурслар ва чиқиндиларни озиқ-овқат, биомаҳсулотлар ва биоэнергия каби қўшилган қийматга эга маҳсулотларга айлантириш деб таърифлаган. Ушбу мақсадларга эришиш учун Европа Комиссияси 2012 йил “Биоиқтисодиёт стратегиясини” ишлаб чиқди ва уни 2018 йил янгилади.
Тадбирда мамлакатимиз биоиқтисодиётга янада самарали ўтиш учун катта имкониятга эга, бироқ бу мақсадларга эришиш учун ишлаб чиқаришга биоиқтисодий ёндашувни жорий этадиган юқори малакали мутахассислар кераклиги таъкидланди. Бу, айниқса, табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ тармоқларда иқтисодий ўсишни тезлаштиради.
Анжуман Латвия Табиий фанлари ва технологиялари университети раҳбарлигидаги “BioEcUz” консорсиуми томонидан “Ўзбекистонда биоиқтисодиётни барқарор ривожлантириш бўйича янги магистратура дастури” лойиҳаси доирасида ташкил этилган.
Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури томонидан молиялаштириладиган мазкур лойиҳа фаолияти http://bioecuz.tdau.uz/ сайтида тақдим этилган. Қўшимча маълумот, иштирок этиш учун электрон почта орқали боғланишингиз мумкин. Манзил abduvasikov_aziz@mail.ru, umid.nazarkulov@gmail.com, firuzaza@gmail.com.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSclw8Ow3tLkozKRcqQHoVtstzcJFgQ9MjA44_di_V-_m0Q59g/viewform
ЎзА