Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда айрим хорижий давлатлар учун 10 кунлик визасиз режим жорий қилинди
21:42 / 2021-02-09

Президент Фармонига биноан:

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган қуйидаги давлатлар фуқаролари учун визасиз режим белгиланди:

— Баҳрайн Қироллиги;

— Қатар Давлати;

— Қувайт Давлати;

— Уммон Султонлиги;

— Хитой Халқ Республикаси;

— Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари.

Шунингдек, хорижий авиакомпанияларнинг Индонезия, Бангладеш ва Малайзия мамлакатларидан хорижий туристларнинг Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этишга қаратилган ҳамда “Умра+” дастури доирасидаги Ўзбекистонга авиапарвозлари, қўниш ва учиш хавфсизлиги қоидаларидан ташқари, тўсқинликсиз амалга оширилади.