Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналарнинг соф даромади 9,2 трлн сўмга ошган (+видео)
09:55 / 2023-09-09

Статистика агентлигининг маълумот беришича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 31,8 трлн сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 9,2 трлн сўмга ошган.  

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган. Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 606 тага ошган. 

Ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган. Кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар ичида Тошкент шаҳри ва вилояти, навоий ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилган.

Батафсил:  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/0jSRoOLOvGM?si=A5u3wZ5pk7IOzykI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА