Ўзбекистонда айни вақтда Иккинчи жаҳон уруши ва фронти орти фахрийларининг сони 174 нафарни ташкил қилади
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳақида маълумот берди.
Маълумотга кўра, айни вақтда Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти фахрийларининг сони 174 нафарни ташкил қилади.
Улардан энг кичиги 78 ёш бўлса, энг каттаси 112 ёшда. Шунингдек, 100 ва 100 ёшдан ошганлар 25 нафарни ташкил қилади.
Энг кўп фахрийлар Тошкент шаҳрида (55 нафар) истиқомат қилади. Тошкент вилоятида эса 26 нафар фахрийлар мавжуд. Уруш фахрийлари энг кўп яшайдиган ҳудудлар бўйича учинчи ўринда Фарғона вилояти (19 нафар) туради.
Ш.Маматуропова,
ЎзА