French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда автотранспорт бозорида энг кўп электромобиллар сотилган
15:06 / 2023-08-15

Мамлакатимизда йилдан йилга автомобилга бўлган талаб ошиб бормоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойидаги кескин пасайишдан сўнг, автомобиль бозори яна кўтарилди. Ой давомида сотувлар 17 фоизга ошди. Энг катта ўсиш енгил электр транспорт воситалари сегментида 28,9 фоизга қайд этилди.

Июль ойида сотилган енгил автомобилларнинг умумий сони 20 фоизга ўсиб, 132 мингдан ошди. Энг сезиларли ўсиш Бухоро – 36 фоиз, Сирдарё – 35 фоиз ва Сурхондарё вилоятларида – 31 фоиз қайд этилди.  

Ўтган йилнинг июль ойига нисбатан енгил автомобиллар савдоси 39 фоизга ошди. Умуман олганда, бир ой давомида бирламчи бозорда янги енгил автомобиллар савдоси 19,2 фоизга ошди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 64,5 фоизни ташкил этди.  

Июль ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида сотувлар сезиларли даражада ошди. 29,6 мингта автомобиль сотилди, бу июнь ойига нисбатан 24 фоиз ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,3 фоиз кўпроқ. Шунингдек, июль ойи давомида 4,9 мингта хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сотилди. Бу 2022 йил июль ойидаги кўрсаткичдан 2,7 баравар юқори.  

Қолаверса, июль ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи автомобиль бозори сотувларнинг ўсиши билан ажралиб турди. Ой давомида 97,6 минг дона енгил автомобиль сотилди. Бу бир ой олдингига нисбатан 17,6 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ўтган йилнинг июль ойига нисбатан 30 фоизга сезиларли ўсиш қайд этилди.  

Ой давомида енгил электромобиллар савдоси 28,9 фоизга ўсиб, 2,7 мингта автомобилни ташкил этди. Энг кўп сотилган электромобиллар Тошкент шаҳрида – 1,9 минг дона, Тошкент – 153 дона ва Хоразм вилоятида – 117 дона қайд этилди.  

Электромобилларнинг бирламчи бозори июнь ойига нисбатан 37,5 фоизга ўсиб, 2,3 мингтани ташкил этди, бу 2022 йил июль ойига нисбатан 4,7 баравар кўп. Электромобилларнинг иккиламчи бозори савдонинг пасайиши билан ажралиб турди. Умуман олганда, ой давомида жами 318 дона электромобиль сотилган бўлиб, бир ойда 15,2 фоиз пасайган. Бироқ 2022 йил июль ойига нисбатан 67 фоизга ўсиш кузатилди.  

 

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА