Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистонда астрономия: ўтмиши, бугуни, келажаги”
16:33 / 2023-12-21

Астрономия институти ташкил топганлигининг 150 йиллигига бағишланган “Ўзбекистонда астрономия: ўтмиши, бугуни, келажаги” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда хорижлик меҳмонлар, жумладан Россия Фанлар академияси ва Хитойнинг бир қатор илмий-тадқиқот институтларининг олим ва мутахассислари қаторида республикадаги илмий ташкилотлар олимлари ҳам иштирок этишди.  

Халқаро конференция ялпи мажлисидан сўнг “Фундаментал астрофизик вазифалар” мазусидаги 1-секция ўз ишини давом эттирди. Унда Россиянинг Амалий физика институти, Космик тадқиқотлар институти, Амалий астрономия институти, Физика институти, Лазер ва ахборот технологиялари муаммолари институти, Қуёш-Ер физикаси институти олимлари, маҳаллий олимлардан Астрономия институти, Ион-плазма ва лазер институтининг олим, мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шундан сўнг, Астрономия институти ташкил топганлигининг 150 йиллигига бағишланган фильм конференция иштирокчиларига намойиш этилди.  

Иштирокчилар томонидан “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваторияси ва “Катта Қуёш” сандони объектига ҳам экскурсия уюштирилди.  

Бугун яъни конференциянинг учинчи куни  “Суффа лойиҳасининг техник, конструкторлик ва ташкилий масалалари”   бўйича Пекиннинг “Экзосайёраларни қидириш муаммолари” университети (Хитой), Москва Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти, Ион-плазма ва лазер институти, РТ-70 радиообсерватория ҳамда Миллий университетнинг олим, мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА