Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда архив тизими ташкил топганининг 104 йиллиги нишонланди
15:13 / 2023-11-06

“Ўзархив” агентлиги томонидан Ўзбекистонда архив тизими ташкил топганининг 104 йиллиги ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви ташкил этилганининг 80 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маълумки, Туркистон ўлкаси ва Ўзбекистон Республикасининг кино, фото ва фоно ҳужжатлари узоқ тарихий йўлни босиб, бизнинг ҳозирги давримизгача етиб келди ва уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келгуси авлодга мерос қолдириш шарафли вазифамиздир.    

[gallery-14413]

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов ҳамда Кинематография агентлиги директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви фахрийлари, ходимлари ҳамда Кинематография агентлиги ходимлари “Ўзархив” агентлиги идоравий мукофотлари билан тақдирланди.  

Тадбир давомида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан таниқли ижодкор Али Ҳамроев режиссёрлигида тайёрланган “Мангу лаҳзалар” ҳужжатли фильмининг тақдимоти ўтказилди. Фильмдаги қизиқарли кадрлар орқали архивнинг кеча ва бугунги куни, унда сақланаётган ўта ноёб, бениҳоя қизиқарли кино, фото, овозли ҳужжатлар хақида маълумот олиш мумкин. Фильм ўзбек тилида тайёрланиб, рус тилига дубляж қилинган ва инглиз тилида субтитр қилинган.  

Шунингдек, тадбирда “Ўзархив” агентлиги томонидан “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган махсус китоб-альбом тақдимоти ўтказилди. Мазкур китоб-альбомда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг ташкил топишидан тортиб, шу кунгача фаолияти, бу ерда ишлаган жонкуяр раҳбар ва ходимлар, қизиқарли архив ҳужжатларидан намуналар келтирилган. Тадқиқотчилар учун бу алоҳида манба бўлиб хизмат қилиши айтилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА