Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда арт-бозорни ривожлантиришга бағишланган анжуман
16:47 / 2023-10-19

IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида “Амалий санъат манзараси: анъаналар ва арт-бозор” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда онлайн режимида Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Мўғулистондан санъатшунос олимлар иштирок этди.  

Тадбирни санъатшунослик доктори, профессор Камола Оқилова очиб берди  ва “Ўзбекистондаги анъанавий  бадиий амалий санъати ва арт-бозор:  тарихий шарт-шароитлар, замонавий тенденциялар ва ривожланиш муаммолари” мавзусида маъруза қилди.  

[gallery-14107]

Анжуман доирасида шунингдек, бозор муносабатлари шароитида  анъаналарни асраш, асарларнинг бадиий сифати, халқаро арт-бозорда  нархларни шакллантириш ва бошқа шу каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.  

Н. Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (фото), ЎзА