Ўзбекистонда аравачада регби спорт тури ривожлантирилади
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Осиё аравачада регби федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумни имзолаш маросимида иштирок этган Осиё аравачада регби федерацияси президенти Родни Холт Ўзбекистонда пара спорт турларини ривожлантириш, матонат ва ирода соҳиби бўлган пара спортчиларга яратилаётган шарт-шароит ва қулайликларга юқори баҳо берди.
Ҳар икки ташкилот вакилларининг мулоқоти чоғида аравачада регби спорт турини ривожлантириш ва бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА