Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Федерал тергов бюроси (ФТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, Бош прокуратура, АҚШ ФТБ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Портлашдан кейинги тергов ҳаракатлари” мавзусида ўтказилиши режалаштирилган ўқув курсига оид масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирга Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда АҚШ ФТБнинг терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш йўналишларида иш олиб борадиган мутахассислари таклиф этилганлиги таъкидланди.
Тадбир икки босқичда ўтказилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда иштирокчиларнинг назарий тайёргарлиги оширилади. Бу Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида бўлиб ўтади. Иккинчи босқич эса ИИВнинг идоравий ўқув марказида (полигон) ташкил этилиши режалаштирилган. Унда портлаш жойида амалиётда тергов ҳаракатларини олиб бориш мақсадида транспорт воситаларининг ўқув портлашлари амалга оширилади.
ЎзА