French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда алоҳида футзал федерацияси ташкил этилади
16:07 / 2024-12-18

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда алоҳида футзал федерациясини тузиш, 2025 йилдан бу борада қилиниши керак бўлган ишлар мундарижаси юзасидан якуний қарорга келди.

Дастлаб профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида футзални ҳамжиҳатликда ривожлантириш, шу асосида мамлакат терма жамоаларини шакллантириш, чемпионат ўйинларида рақобатни кучайтириш, клублар даражасини ошириш лозимлиги белгиланди.

ЎФА Ижроия қўмитасининг яқинда ўтган йиғилишида мамлакат футзали ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида ташкилот (федерация) тузиш масаласи кун тартибига олиб чиқилди.

Шу кунларда Ўзбекистон футбол ассоциациясида тегишли тартибда футзал федерациясини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА