Ўзбекистонда аҳолига ўтган йили 14,4 триллион сўм ипотека кредитлари ажратилган
Марказий банкнинг маълум қилишича, 2022 йил давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 14,4 триллион сўмни ташкил этган.
Хусусан, бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 10,8 трлн.сўмлик ва иккиламчи бозордаги уйлар учун 3,6 трлн.сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.
Йил давомида тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан аҳолига 3,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2,9 трлн.сўмга кўпдир.
ЎзА