Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 8 минг 209 маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган
22:30 / 2023-08-24

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги вакилларининг қайд этишича, 8 минг 209 моддий маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган.

Шундан 4 минг 748 таси археология, 2 минг 252 таси архитектура объекти, 678 таси монументал санъат асари, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақф хайрия жамоат фондига  189  объект текин фойдаланиш учун  берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 майдаги баёни билан жорий йилда 158 маданий мерос объектида илмий техник тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳа - смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда асрашга доир ишларни амалга ошириш белгиланган. Бу мақсад учун бюджет маблағлари ҳисобидан 150 миллиард сўм ажратилган.

Жорий  йилда 104 маданий мерос объектидан 59 тасининг лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилган ва илмий эксперт кенгашига киритилган. Шундан 47 объектнинг лойиҳа ҳужжати  маъқулланган. 27 объектнинг лойиҳа - смета ҳужжати шаҳарсозлик экспертизаси хулосаси олиш учун киритилган.

Айни пайтда таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш мақсадида 400 нафардан ортиқ маҳаллий уста - реставраторлар фаолият юритмоқда.

Эрон ва Туркия давлатларидан 40 нафарга яқин  реставраторларни жалб этиш ва улар билан тажриба амашиш  режалаштирилган.

2023 йилда давлат музейларини мукаммал таъмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 13 давлат музейида  таъмирлаш ишлари бошланган. Бунинг учун эса бюджетдан 8,85 миллиард сўм ажратилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА