2026 йил 18 февраль куни Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи 10 миллион сўмдан пастга тушди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин 1 987 200 сўмни ташкил этди.
2026 йил январь ойидан бери олтин қуймалар нархи рекорд даражаларга кўтарилган эди, аммо февралнинг иккинчи ярмида нархлар пасайиш тенденциясига кирди. Экспертлар бу ҳолатни ички бозор ва халқаро олтин нархи динамикаси билан боғлиқ эканлигини таъкидламоқда.
2026 йил бошидан бери олтин қуйма нархи бир қатор рекордлар ўрнатди. 12 январь куни 5 граммли қуйма биринчи марта 9 млн. сўмдан ошди. 26 январда 10 млн. сўмдан юқори нарх қайд этилди. 29 январда 5 граммли қуйма 10,8 млн. сўмгача кўтарилди.
Шундан сўнг, февралнинг иккинчи ярмида қуймалар нархи пасайиш тенденциясига кирди. 9 февраль – 10 060 000 сўм, 16 февраль 10 100 000 сўм, 18 февраль 10 миллион сўмдан кам, яъни 9 936 000 сўмни ташкил этган.
Бу пасайиш омилларига жаҳон олтин бозоридаги нархлар, миллий валюта курслари ва ички талаб‑таклиф динамикаси таъсир қилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, олтин қуймалар нархининг ҳозирги пасайиши вақтинчалик бўлиб, халқаро олтин бозори ва валюта курслари ўзгариши билан нархлар қайта кўтарилиши мумкин. Бу вазият аҳоли ва инвесторлар учун пулнинг қадрини сақлаш ва олтинга инвестиция қилишда имкониятларни тақдим этади.
Ш.Маматуропова, ЎзА