Ўзбекистонда 4 миллион 112 минг хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли бор
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, мамлакатимизда 4 миллион 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансуб бўлиб, коронавирусга қарши вакцина билан хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, дастлаб 65 ёшдан юқори бўлганлар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланмоқда.
Шунингдек, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар , оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эмланиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча эмлаш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридан бошланиб, бугун ҳам давом этмоқда.
Май ойида туманлар ва кичик шаҳарларда, июнь ойида эса республикамизнинг қолган ҳудудларида эмлаш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.
Моҳигул Қосимова, ЎзА