Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилди?
2021 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1 минг 86 нафар чақалоқ дунёга келди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги бошланган йилимизнинг биринчи куни сўнгига қадар туғилган чақалоқлар 1 минг 644 нафарга етган. Уларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола.
Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Хусусан, 2018 йилнинг ҳудди шу куни 1 минг 961 нафар, 2019 йилда 1 минг 708 нафар, 2020 йилда эса 1 минг 974 нафар чақалоқ туғилган эди.
2021 йилнинг 1 январь куни энг кўп туғруқ ҳолати Фарғона (202 нафар), Қашқадарё (196 нафар), Самарқанд ва Наманган вилоятлари (169 нафардан) да қайд этилган.
ЎзА