Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Навоий вилоятида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрм жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
12-13 октябрь кунлари республика бўйлаб, 13 октябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.Тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларида секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
13-14 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 10-15, кечаси 2-5 даражагача илиқ, шимол бўйлаб 1-3 даража совуқ бўлиши мумкин.
12-13 октябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА