Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 10 ой давомида аҳолига 11,5 триллион сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилган
12:24 / 2022-11-11

Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизини, яъни 23 минг 800 нафарини аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Хабарда қайд этилишича, 2,9 триллион сўм миқдоридаги маблағ банкларнинг ўз ҳисобидан ажратилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 712 миллиард сўмни ташкил этган.  

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари 143,1 миллиард сўмни ташкил этади. Шуни ҳам айтиш жоиз, ажратилган кредитларнинг 21 фоизи — 12 минг 329 нафари 18-30 ёшгача бўлганларга берилган.  

Ҳудудлар кесимида кредит олувчиларнинг энг кўп улуши 11 минг 839 нафар фуқаро билан Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу даврда Тошкент аҳолисига 3,5 триллион сўм ипотека кредитлари ажратилган.  

Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига тўғри келган. 1 минг 501 нафар фуқарога 260 миллиард сўм ипотека кредити берилган.  

Қолаверса, ажратилган янги тартибдаги ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси сентябрь ойига нисбатан пастлаган. Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари фоиз ставкаси эса сентябрга таққослаганда кўтарилган.  

Ш.Маматуропова, ЎзА