Ўзбекистон юқори сифатли ипак хомашёсини етиштириш бўйича катта салоҳиятга эга
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва «Ўзэнергоинспекция» ҳамкорлигида ипакчилик соҳасида сифатни оширишга бағишланган навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда JICA халқаро ташкилотининг экспертлари ва Ипакчилик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан соҳа ривожига оид кўплаб мавзулар юзасидан маърузалар қилинди.
–Ҳозирги кунда дунёда юқори сифатли ипак хомашёсига талаб жуда юқори, – деди япониялик мутахассис, JICA эксперти Эйка Ямад. – Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон юқори сифатли ипак хомашёсини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича катта салоҳиятга эга. Бугунги семинарда тут дарахтларини етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот сотишгача бўлган жараёнлар хусусида тавсиялар бердик. Бу соҳа ривожига хизмат қилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА