Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ёшлари Италияда магистратура босқичида ўқийди
16:29 / 2025-08-26

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Италиянинг Tuscia университети ҳамкорлигида янги лойиҳа йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа доирасида сараланган 18 нафар талаба-ёшлар Италияда магистратура босқичида таҳсил олади.

Шунга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, хорижда ўқиш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўз юритди ҳамда фойдали тавсиялар берди.

Талабалар сафарга чиқишдан аввал Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, Геномика ва биоинформатика маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Венгрия картошкачилик илмий маркази ва "Atyab International"  лабораторияларида бўлиб, амалий билимларини бойитишди.

Мазкур ташаббус ёшларнинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда келгусида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига янгича қараш олиб киришга хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида нафақат таълим, балки Ўзбекистон ва Италия олимлари ўртасида қўшма илмий изланишлар, илмий мақолалар яратиш, аграр соҳада замонавий технологияларни жорий этиш каби йўналишлар ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА