Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ёш томошабинлар театрида "Очиқ эшиклар куни" ўзига хос тарзда ўтади
08:53 / 2024-03-21

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси асосида 27 март - Халқаро театр куни муносабати билан республикадаги барча театрларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Бунда театрларда спектакллар бепул намойиш этилади.

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ҳам 21-24 март кунлари бир-биридан қизиқарли ва томошабоп спектакллар бепул намойиш этилади.  

Жумладан, ўзбек халқ эртаги асосида саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат”,  жаҳон халқ эртакларининг сара намунасидан бўлган “Золушка” ва “Қизил қалпоқча”, шу билан бирга мутлақо янгича услубдаги замонавий компьютер технологиялари асосида саҳналаштирилган “Game over” спектакллари ўз томошабинларини кутмоқда.

- Театр санъати нафақат жонли бўлиши билан, балки бугуннинг энг долзарб мавзуларини саҳнада кўрсатиши билан, инсонларнинг бадиий эстетикаси ва маънавий оламини бойитиши билан алоҳида ажралиб туради, - деди Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри адабий бўлим мудири Достонбек Раҳматуллаев.-  Айниқса, улғайиб келаётган ёш авлод тарбиясида жонли санъатнинг ўрни беқиёс. Театр болаларни жонли мулоқотга ўргатади, уларнинг қалбидаги туйғуларни ва онгидаги ғояларни эзгуликка йўналтиради.  

Ўзбекистон ёш томошабинлар театри ёш томошабинларни "Очиқ эшиклар куни" доирасидаги намойишларга чорлаб қолади.

 

Н.Усмонова,

ЎзА