French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон яшил келажак сари (+видео)
20:28 / 2025-10-23

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги” ҳамда "Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги" (КОИCА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 7,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги, 2024–2028 йилларга мўлжалланган “Тошкент вилоятида смарт технологиялар асосида ўрмон ва шаҳар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида “ақлли” технологиялар ёрдамида дарахт экиш, парваришлаш ва мониторинг тизимларини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, бу экологик бошқарувда янги, самарали босқични бошлаб беради.

Мазкур ташаббус “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси билан узвий боғлиқ. 2024 йилда мамлакат бўйлаб 226,6 миллион туп кўчат экилди, 215 та “яшил боғ” ва “жамоат парки” ташкил этилди. 2030 йилгача яшил майдонлар улушини 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган.

Шу муносабат билан, 2025 йил 23–24 октябрь кунлари “Ўзбекистонда шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва барқарор ландшафтни ривожлантириш: имкониятлар ва муаммолар" мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Семинар давомида шаҳарларда кўкаламзорлаштириш, ландшафт дизайни, манзарали боғдорчилик ва экологик бошқарув масалалари бўйича халқаро тажриба алмашилди. Мутахассислар томонидан долзарб муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ва “смарт” технологияларни амалиётга жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PfqrGzBDLeI" title="O‘zbekiston yashil kelajak sari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Фардона Яхшибоева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА