Жорий йилнинг 23-31 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзоҳид Убайдуллаев бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Японияда бўлди.
Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон делегациясининг ушбу хизмат сафаридан кўзланган мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришда Япония тажрибасини ўрганиш, танишиш ҳамда мутасаддилар билан яқиндан мулоқот қилиб, ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Ана шундай тадбирлардан бири – Япониянинг Нисеко шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашувдир. Унда Нисеко шаҳар ҳокимлигида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокамаси алоҳида эътибор қаратилди.
Дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар маҳаллабай ишлаш тизими борасида ўзаро тажрибаларини ўртоқлашди.
Тадбир якунида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ЎзА