Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Япония: иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
16:07 / 2025-05-19

Замонавий дунёда рақамли технологиялар ривожланаётган давлатлар иқтисодиётининг барча соҳаларига чуқур кириб бормоқда. Айниқса, савдо ва саноат йўналишларида бу жараён янги имкониятлар, самарадорлик ва инновацион ёндашувларни таъминламоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Кога Юичиро билан ўтказган учрашуви ҳам иқтисодий масалаларга бағишланди.  

Вазир Шерзод Шерматов Япония Ташқи савдо ташкилотининг 2025 йил кузида Тошкентда бўлиб ўтадиган ICT WEEK доирасида Япониянинг илк миллий павильонини ташкил этаётгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу йирик тадбирни муваффақиятли ўтказишга Ўзбекистон томони тўлиқ тайёр эканини айтиб ўтди.  

Иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Кога Юичиро Токиода IT Паркнинг ваколатхонаси очилгани муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади. Бу воқеани икки томонлама муносабатларда янги босқич, бизнес ҳамкорлик учун эса муҳим пойдевор сифатида баҳолади.  

Учрашув якунида япониялик ҳамкорлар жорий йилнинг 23–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида  бўлиб ўтадиган Ўзбекистоннинг рақамли тадбири — ICT WEEK 2025 да иштирок этишга таклиф қилинди.  

Томонлар икки давлат ўртасидаги дўстона ҳамкорликни кўплаб ташаббуслар орқали янада мустаҳкамлашга келишиб олди.  

Бу ташаббус Япония компаниялари учун Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва IT соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини яратади.

Н.Раҳмонова, ЎзА