“Ўзбекистон: Янгиланаётган тарих” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда
Кинематография агентлиги Россиянинг “Мастерская” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон: Янгиланаётган тарих” ҳужжатли фильмини Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Қўнғирот туманларида суратга олиш ишларини бошлади.
Ижодий гуруҳ Мўйноқ туманида, Орол денгизининг сатҳида ўрмон барпо этиш, тарихий обидалар, ҳаётий лавҳалар ҳамда собиқ “Жаслық” қамоқхонаси ва Устюрт газ-кимё заводи ҳудудларини тасвирга олиш ишларини амалга оширади.

Ҳужжатли фильм юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилади.
Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, фильм Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида тайёр бўлиши режалаштирилмоқда.
