Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон хотин-қизлари: ўтмиш ва бугун
15:58 / 2024-08-28

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Ўзбекистон аёллари. Эврилиш"  мавзусидаги кўргазма иш бошлади. 

Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада архив фотосуратлари ва киноматериаллари орқали томошабин  аёл кучи, ижодкорлиги ва илҳоми призмаси билан яқиндан танишади. Кўргазмани турли тарихий даврларда аёллар ҳаётининг ранг-баранглиги ва уларнинг жамиятга таъсирини очиб берувчи ноёб лойиҳа, дейиш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, йигирманчи асрдаги Ўзбекистон тарихи мамлакатимизда замонавий жамият шаклланишида ўчмас из қолдирган, ўз кучи ва фидоийлигини исботлаган ёрқин шахсларга тўлалиги билан муҳим аҳамиятга эга. Ўтган асрда ўзбек аёлининг ривожланиш қиёфаси босқичма-босқич ўзгариб борди ва сўнгги бир неча йил ичида том маънода, мамлакатда аёлларнинг роли ҳамда мавқейи сезиларли даражада ошди.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши Ўзбекистон хотин-қизлари ҳаётида янги ва муҳим давр бўлиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги нуфузини оширди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев даврида хотин-қизларга парламент ва ҳукумат, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларида муҳим лавозимлар берилди. Бундан ташқари, қонунчилик даражасида аёллар ҳуқуқларини камситилиши ва оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича махсус чоралар белгиланди.

Кўргазма экспозицияси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1920-1930 йиллар: Янги жамият қурилиши

-Аёл шифокорлар, муҳандислар ва ўқитувчилар ҳаётига назар.

-Ўша даврдаги либос ва аксессуарлар

1940-1950 йиллар: Иккинчи жаҳон уруши ва тикланиш йиллари.

-Фронтдаги аёллар.

-Қаҳрамонлик лаҳзалари ва кундалик ҳаёт.

1960–1970 йиллар: Модернизация ва саноатлаштириш

-Ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида аёлларнинг ролини ошириш.

-Мода ва услуб.

1980-1990 йиллар: Совет Иттифоқининг парчаланиши ва мустақил давлатларнинг шаклланиши даври

-Тадбиркор аёллар: биринчи қадамлар.

-Кино, мусиқа ва адабиётда аёллар образининг эволюцияси.

2000 – 2016 йиллар: Мустақил Ўзбекистон тараққиёти

-Бизнес, маданият ва сиёсатдаги аёллар.

-Ўзбекистоннинг замонавий аёллари фотоларда.

Хулоса қилиб айтганда, кўргазма томошабинда Ўзбекистон аёллари босиб ўтган тарихий йўлга яна бир бор назар ташлашга, уларнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларига қўшган ҳиссасини қадрлашга, келажак авлодни илҳомлантиришга чорлаши билан катта таассурот қолдиради.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма жорий йилнинг сентабрь ойи якунига қадар давом этади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати