Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон хорижга қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилди?
13:59 / 2020-11-04

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан хорижий давлатларга 255,8 миллион долларлик сабзавотлар, 276,3 миллион долларлик мева ва резаворлар, 32,0 миллион долларлик қовун-тарвуз, 7,4 миллион долларлик қалампир экспорт қилинган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида Қозоғистон – 28,2 %, Россия – 28,0 %,  Қирғизистон – 20,1 %, Афғонистон – 4,6 %, Хитой – 2,4 %, Туркия – 2,0 % улуш эгаллади.