Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон хориж матбуоти саҳифаларида
14:54 / 2024-01-23

Қатар ахборот агентлиги – “QNA” ўз саҳифаларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Қатар бош прокурори Исса бин Саад Ал-Жафали Ан-Нуаими билан Доҳада бўлиб ўтган учрашувини ёритди.

Мақолада икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокамаси, шунингдек, ишчан ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув батафсил баён этилган.

Тадбир иштирокчилари замонавий хавф ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, шу жумладан, идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланган.

Муаллиф учрашувда Қатар томони прокуратура органлари фаолиятига, ҳусусан, коррупцияга қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ўз тажрибаси билан улашганини қайд этган.

Ўзаро мулоқотнинг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қатар Давлати Бош прокуратураси ўртасида Англашув меморандумининг имзоланиш маросими алоҳида эътироф этилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА