Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон халқи кейинги беш йиллик учун муносиб етакчини сайлайди”
12:33 / 2021-10-24

Мамлакатимизда қизғин ўтаётган Президент сайловини халқаро ташкилотлар миссиялари ва хорижлик экспертлар кузатиб бормоқда.

Сканд Ранжан Таял, “Вивеканда халқаро фонди” таҳлилий маркази мутахассиси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси:

– Мамлакатингизга Президент сайловини кузатиш учун келдим. Сайловчилар учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Шу нарса аёнки, Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаганман. 13-14 йил илгариги ҳаёт билан ҳозиргисини таққосласак ўзгаришлар жуда катта. Мамлакатингиз Янги Ўзбекистон бўлиб танилмоқда. Буни жадал ўзгаришлардан, бунёдкорлик ишлари, одамлар ҳаётидан билиш мумкин.

Ўзбекистон халқига сайловда муваффақият тилайман. Ишонамизки, халқингиз бугун кейинги беш йиллик учун муносиб етакчини сайлайди.

Улуғбек Маҳмирзаев.