Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо – Бухоро давлат педагогика институтининг фахрий профессори
18:53 / 2024-05-13

Бухоро давлат педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Фидокорона хизматлари учун” ордени ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби, “Жадид” газетасининг бош муҳаррири Иқбол Мирзо билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда шоир ва талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди. Меҳмон ўз қаламига мансуб китобларни ёшларга совға қилди. Самимий суҳбат асосида ўтказилган давра суҳбатида ижодкор “Бону” романи ва шеърлари юзасидан саволларга жавоб берди. 

–Асар дунё юзини кўрган пайтдан мени ўзига жалб қилган, бадиий адабиётнинг қудрати ҳам шунда, –дейди институтнинг Ўзбек ва рус тиллари кафедраси доценти Гуландом Мирханова. –Асар қаҳрамонлари билан яшайсан, уларнинг дард-ғамлари ва қувончларига шерик бўласан.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо бугун институтимизнинг азиз меҳмони бўлди. Ўйлайманки, тадбирда иштирок этаётган меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ижодкорнинг асарлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. Талабалар томонидан шоирнинг энг сара ижод намуналаридан ёд олингани, қолаверса, “Бону” романидан намойиш қилинган парча меҳмонларда ажойиб таассурот қолдирди.

[gallery-17389]

–Бугун институтимизда катта тантана, –дейди Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 2-курс талабаси Фарангиз Муродова. –Чунки Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо биз ёшлар билан учрашиш мақсадида институтимизга ташриф буюрди. Шоир ва ёзувчиларнинг ижодлари билан танишиб бориш жараёнида шу ижодкорлар билан учрашиш истаги доим мени қизиқтирарди ва мен бугун катта орзуларимдан бирига эришдим, ижодкорга мени қийнайдиган баҳсталаб бўлган саволларимни бердим. Бундай учрашувлар биз ёшларнинг маънавий юксалишимизда, албатта, ёрдам беради.

Бухоро давлат педагогика институти Илмий кенгашининг қарори билан Ўзбекистон халқ шоири Иқболжон Мирзалиевга “Бухоро давлат педагогика институтининг фахрий профессори” унвони берилди. Фахрий профессор дипломини институт ректори Баҳодир Маъмуров топширди. 

Шоир Иқбол Мирзо кўрсатилган бу эътирофдан мамнунлигини билдириб, институт талаба-ёшлари билан доимий учрашувлар ўтказилишини билдирди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари