Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтди
13:12 / 2025-11-22

Тошкентда Ўзбекистон – Венгрия бизнес форуми ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги алоқани кенгайтиришга қаратилган B2B учрашувлар бўлиб ўтди.

Форумда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, машинасозлик, логистика, қурилиш, инвестиция, энергетика соҳаларида фаолият юритувчи компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, молия-банк ва хавфсизлик соҳалари, ҳамда тоғ-кон техникаси, умумий ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ҳам қатнашди.

Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва технологик кооперацияни ривожлантириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар. Тадбир икки мамлакат бизнес вакиллари учун янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, савдо айланмасини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

М.Пирматова, ЎзА