Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон велоспорт федерацияси Осиё велоспорт конфедерацияси билан ҳамкорлик битимини имзолади
11:02 / 2026-01-27

Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Норбоева Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган президенти Дато Амаржит Сингх билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида мамлакатимизда велоспорт давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланаётгани, замонавий инфратузилма яратилгани ҳамда спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари изчил ўсиб бораётгани қайд этилди.

Хусусан, миллий ва паравелоспорт терма жамоаларининг Олимпия ўйинлари ва жаҳон мусобақаларидаги иштироки мамлакатнинг юқори салоҳиятини намоён этаётгани таъкидланди.

Томонлар Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Битим доирасида Ўзбекистонда минтақавий ўқув-тренинг маркази ташкил этиш, халқаро мусобақаларни Конфедерация тақвимида кенгайтириш, мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шунингдек, аёллар ва паравелоспортни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА