Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон вазири Берлинда овоз берди
23:18 / 2023-04-30

Бугун Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан жорий йил 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.  

Шу муносабат билан ишчи гуруҳ Берлинда қатор учрашувлар ўтказмоқда. Ташриф доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида ташкил этилган махсус сайлов участкасига бориб, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича овоз берди.  

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкалари тузилган.  

ЎзА