Жорий йилнинг 6-16 июнь кунлари Руанданинг Кигали шаҳрида Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференцияси (WTDC-22) бўлиб ўтмоқда.
Халқаро электралоқа иттифоқининг Электралоқани ривожлантириш бюроси томонидан 6 июнь куни Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Конференция очилиш маросимида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, XEI Бош котиби Хоулин Чжао, Руанда Республикаси Президенти Пол Кагаме, XEI электралоқани ривожлантириш бюроси директори Дорин Богндан-Мартин, Руанда Республикаси АКТ ва инновациялар вазири Паула Ингабире ҳамда бошқалар нутқ сўзлади.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси аъзоларидан уч нафари XEI га аъзо давлатлар делегациялари томонидан қатор қўмиталарда раҳбарлик лавозимларига сайланди.
Хусусан, М. Азимов конференциянинг ишлаш усуллари бўйича 4-қўмита раиси ўринбосари лавозимига, У. Мусаева конференциянинг вазифалар бўйича 3-қўмита раиси ўринбосари лавозимига ҳамда Т. Машанпин конференциянинг бюджет назорати бўйича 2-қўмита раиси ўринбосари лавозимига сайланди.
Мазкур қўмиталарнинг фаолияти бошланиб, унда тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.
ЎзА