Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон вакиллари Покистон кўргазмасида
17:02 / 2025-02-03

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Лаҳор шаҳридаги “Expo Centre Lahore” мажмуасида бўлиб ўтган “Pakistan Mega Leather Show 2025” кўргазмасида иштирок этди.

Тадбир ушбу давлат Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси томонидан Савдо-саноат палатаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмалари вакиллари ҳамда Сурхондарё вилояти тадбиркорлари кўмагида ташкил этилди.

Кўргазма давомида вакилларимиз чарм ва жундан тайёрланган маҳсулотлар, ишлаб чиқарувчилар, шунингдек кимёвий маҳсулот етказиб берувчилар таклифлари билан танишди, қатор музокаралар ўтказди.

Қўй жунини қайта ишлаш мавзусидаги давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистон бозоридаги жорий ҳолат, жумладан пойабзал, кийим-кечак ва спорт товарларига талаб, хорижлик сармоядорлар учун яратилган шарт-шароит тўғрисида маълумот берилди.

Музокара якунида 2025 йил апрель ойида Покистон чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси делегациясининг юртимизга ташрифи бўйича келишувга эришилди. Бу жараён соҳада ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар яратиш, хом ашё базасини баҳолаш салоҳиятини чуқур ўрганиш имконини беради.

Делегациямизга республикамизнинг Панжоб музофотидаги фахрий консули Нажиб Воҳра ҳамроҳлик қилди.

Азиза Алимова, ЎзА