Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Вьетнам: ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми 189,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди
09:44 / 2025-03-25

Олий Мажлис Сенатига Вьетнам Социалистик Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси  Дань Мин Кхой ташриф буюрди.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О.Маматкаримов билан учрашувда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 189,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Шундан экспорт 17,7 миллион доллар, импорт эса 171,6 миллион долларни ташкил қилди.

Туризм соҳасидаги улкан салоҳиятга эътибор қаратилди. Давлатлар фуқаролари ўртасида ўзаро туристик ташрифларни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида жорий йил 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150 - юбилей ассамблеяси ўтказилиши ҳақида маълумот берилди. 

Элчи Вьетнам Миллий Мажлиси раиси Чан Тхань Ман бошчилигидаги 120 нафарга яқин делегация аъзолари ҳам мазкур Ассамблеяда иштирок этишини маълум қилди.

Учрашув якунида Парламентлараро иттифоқ анжуманига тайёргарлик ишлари, ташкилий масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА