French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия: парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди
15:47 / 2025-09-10

Олий Мажлис Сенатига Венгрия Миллий мажлиси раиси ўринбосари Иштван Якаб ташриф буюрди.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова билан учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.

Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш ҳамда экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишларда ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

Икки томонлама мулоқотни илгари суришда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан Сенатда фаолият юритаётган Венгрия Миллий мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг фаолияти янада ривожлантирилиши қайд этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА