Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинмоқда
10:44 / 2026-02-06

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун икки мамлакат ўртасида жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам соҳасида алоқаларни тартибга солиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган. 

Шартномада ушлаб беришни амалга ошириш шартлари, сўровларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, ушлаб беришни рад этиш асослари, шунингдек, шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир нормалар аниқ белгиланган.  

Шартноманинг ратификация қилиниши икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, халқаро жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар доирасидаги мажбуриятлари изчил бажарилишини таъминлаш, ҳуқуқ устуворлиги тамойилларини янада ривожлантириш имконини беради.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА