Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда қайд этилган 2 минг 348 та зилзила мониторинги юритилди
14:53 / 2022-10-12

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида офатлар хавфини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими яратилган. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун умумий сейсмик районлаштириш харитаси ишлаб чиқилди. Республикадаги 10 та комплекс прогностик ва 40 та сейсмик станциялар, жами 50 та станциялардан олинган кузатув маълумотлари натижаларининг таҳлиллари олиб борилди. Ундан ташқари, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда қайд этилган 2 минг 348 та зилзила мониторинги юритилди ва маълумотлар каталоги яратилди.   

– Пудратчи ташкилотларни жалб этган ҳолда 170 та объектда 223 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига сув объектларда муҳандислик-ҳимоя ишлари олиб борилди, – дейди ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев. – Бошқарув органлари ва Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини баҳолаш мақсадида 59 та қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиб, уларда жами 93 минг 167 нафар шахсий таркиб ва 4 минг 698 та техника жалб қилинди.  

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш мақсадида, жами 1 миллион 658 минг гектар майдонга самолёт, дельтаплан ва бошқа махсус техникалар ёрдамида чўл-яйлов ўсимликлари уруғлари сепилиб, 85 минг гектар майдонга турли хил чўл ўсимликлари кўчатлари экилди. 41 та аҳоли пунктида 177 та ер ости қудуқлари бурғуланди ва 10 минг нафардан ортиқ аҳоли сув билан таъминланди.  

Ш.Маматуропова,  
ЎзА