Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия: парламент дипломатияси имкониятлари кучайтирилади
09:46 / 2023-03-18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Сенат раиси зилзиладан жабр кўрган биродар Туркия халқига, вафот этганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, табиий офат оқибатида жароҳат олганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Т.Норбоева Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларни Туркия давлати қўллаб-қувватлаши халқларимизнинг кўп йиллик яқин қардошлик алоқалари ва саъй-ҳаракатлари муштараклигининг яна бир муҳим тасдиғи эканини қайд этди. Бунда парламентлараро алоқалар мамлакатлар ўртасидаги барча даражадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим механизмлардан бири ҳисобланишини таъкидлади.

Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ҳамда Туркия парламенти ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакатнинг ҳамкорлик борасида юқори даражада белгиланган вазифалар ижросида парламент дипломатияси имкониятларини кучайтириш заруратига тўхталиб ўтилди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган суҳбатда Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафо Шентоп ҳамкасби Танзила Норбоевани ва у орқали бутун ўзбек халқини яқинлашаётган Наврўз айёми ҳамда кириб келаётган муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.

Суҳбат якунида томонлар икки қардош халқ ўртасида ўрнатилган очиқ, чинакам қардошлик муносабатларини, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда бор имкониятларни ишга солишларини билдириб ўтдилар.

               ЎзА