French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия: Ижтимоий хизматларда ҳамкорлик кучайтирилмоқда
15:11 / 2025-12-11

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.Оллоёров ва Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазири М.Гёкташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш, болали оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий сиёсат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ижтимоий ҳимояни рақамлаштириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатишда инсонга йўналтирилган ёндашувларни жорий этишга эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг юқори салоҳиятини таъкидлаб, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди.

Учрашув якунида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазирлиги ўртасида 2024 йил 16 майда имзоланган Ижтимоий хизматлар соҳасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича 2025–2027 йилларга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаб, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ҳимоя соҳасида замонавий ва самарали механизмларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА