Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик бўйича янги битим имзолади
14:24 / 2026-01-21

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шуҳрат Халмухамедов ва Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди. Бу ҳақда мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, учрашув давомида томонлар минтақавий хавфсизлик ҳамда мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Туркиялик вазир Яшар Гулер юртимиз билан мудофаа соҳасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилаётганини таъкидлади. 

Ўз навбатида, вазиримиз Ш.Халмухамедов турк мудофаа саноати ва ҳарбий тайёргарлик тажрибаси Ўзбекистон армиясини модернизация қилиш ва ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини қайд этди.

Хабарга кўра, 2026 йилги ҳарбий ҳамкорлик режасида қўшма машқлар, кадрлар малака алмашинуви, техник ҳамкорлик ҳамда ҳарбий тиббиёт йўналишидаги амалиётлар режалаштирилган. Ушбу йўналишлар доирасида ҳарбий шифокорларнинг малакасини ошириш, ҳарбий госпиталь бошқаруви ва ҳарбий-тиббий технологиялар бўйича тажриба алмашиш ҳамда турли даражадаги тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ф.Яхшибоева, ЎзА