Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия аккредитация ташкилотлари ҳамкорлик қилади
11:48 / 2021-06-30

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ўтказилди.

Ҳукуматлараро крмиссия йиғилиш доирасида “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Шокир Алимов ва Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) бизнесни ривожлантириш ва лойиҳалар менежери Омар Сари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ҳар икки томон аккредитация органларининг мавжуд ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш ҳусусида сўз борди. Жумладан, тегишли аккредитация ташкилотларининг баҳоловчи ва техник экспертлари бошқа томоннинг жойида ёки масофали ўтказадиган баҳолашларини кузатиб бориш учун таклиф этилишлари, тажриба алмашиш мақсадидаги бизнес учрашувлар ва семинарлар ташкил этиш борасида келишиб олдилар.

Шунингдек, икки давлат аккредитация органлари ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида умумий "йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унинг илк учрашуви жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтиши режалаштирилган.

ЎзА