French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлари вазирлари Доҳада учрашди
12:19 / 2025-09-15

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.

Томонлар минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий алоқани кенгайтириш истиқболи, шунингдек долзарб вазифаларни ҳал этиш борасидаги қўшма ишларни муҳокама қилди.

Б.Саидовнинг сўзларига кўра, икки қардош давлат стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини изчил мустаҳкамламоқда.  

Ташқи фаолият идора раҳбарлари Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва қўшничилик алоқаларини илгари суриш бўйича умумий содиқликни тасдиқлаб, биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг минтақа халқлари учун фаровонлик ва хавфсизлик асоси сифатидаги аҳамиятини қайд этди.

А.Алимова, ЎзА