Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатлари барқарор ривожланиб бормоқда. Айниқса, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат учун ҳам устувор йўналиш ҳисобланади.
Шу доирада Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида икки мамлакат энергетика тизимларини мувофиқлаштириш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида томонлар икки халқ манфаатлари йўлида қардошлик ва стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА