English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Швеция: қонунчилик, иқтисод, туризм, IT, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик ривожлантирилади
11:59 / 2025-11-19

Истанбул шаҳрида ЕХҲТ Парламент ассамблеяси йиллик йиғилиши доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида О.Маматкаримов Швеция Риксдаги “Шимолий Европа – Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Бьёрн Сёдер билан учрашди.

Унда Ўзбекистоннинг Швеция билан парламентлараро алоқалари, қонунчилик, савдо-иқтисодий, туризм, IT, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорлик фаоллашиб бораётгани, жумладан, Олий Мажлис палаталари вакилларининг Швецияга ташрифлари мунтазам ташкил этилаётгани, 2025 йилда Швеция парламенти Спикери ўринбосари Юлий Кронлиднинг Ўзбекистонга ташрифи самарали ўтказилгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида икки давлат парламентлари қўмиталари ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш, гендер, ижтимоий ҳимоя соҳаларида, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шартномалар базасини кенгайтириш, олий таълим муассасалари ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА